Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони ШҲТга тўлиқ аъзо сифатида қўшилади

Саудия Арабистони ШҲТга тўлиқ аъзо сифатида қўшилади

Саудия Арабистони Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га тўлиқ аъзо бўлиш тўғрисидаги меморандумни маъқуллади, деб хабар бермоқда ҳукумат агентлиги.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал Сауд раислигида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш қарори тасдиқлаган.

Қарор «Saudi Aramco» нефть ва газ компаниясининг Хитойга кўп миллиард долларлик сармоя киритиш ҳақидаги эълонидан кейин қабул қилинган.

Расмий Ар-Риёднинг ШҲТга қўшилиш масаласи ўтган йилнинг декабрь ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Саудия Арабистонига қилган ташрифидан сўнг кўтарилган эди.

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти сиёсий, савдо-иқтисодий иттифоқ бўлиб, унга Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон тўлақонли аъзо ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг