Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида дунёдаги энг узун боғ барпо этилмоқда — 135 километр

Саудия Арабистонида дунёдаги энг узун боғ барпо этилмоқда — 135 километр

Фото: Saudi Vision

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Sports Boulevard лойиҳаси амалга оширилмоқда. Узунлиги 135 километрдан ошувчи боғ шаҳарни спорт, сайр ва фаол турмуш тарзи учун қулай маконга айлантиради.

Лойиҳа доирасида 220 километр велосипед йўлаклари, 15 километр от миниш йўналишлари, 4 миллион квадрат метрдан ортиқ яшил ҳудуд, 50 дан зиёд спорт иншооти қурилиб, қарийб 170 минг туп дарахт ва ўсимлик экилади.

Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025 йил феврал ойида фойдаланишга топширилган эди. Saudi Vision 2030 дастурига кирувчи қурилиш ишларини 2030 йилгача тўлиқ якунлаш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг