Саудияда жазирама сабаб вафот этган ҳожилар сони минг нафарга яқинлашди
Жорий йилги Ҳаж зиёратида Саудия Арабистонида кузатилаётган жазирама сабаб вафот этган зиёратчилар сони минг нафарга яқинлашди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти мисрликлар экани (айрим манбаларда 600 нафар) айтилмоқда.
AFP нашрига кўра, ўлимлар 51,8 даражагача кўтарилган иссиқ об-ҳаво сабабли рўй бермоқда.
Мисрликларнинг ўлимига доир рақамлар билан боғлиқ тахминларга кўра, Мисрда Ҳаж зиёрати учун минимал тўлов маҳаллий аҳолининг тўрт йиллик энг кам иш ҳақи миқдоридан ошади. Коронавирус пандемиясидан кейин ошиб кетган нарх-наволар ҳамда бирнинг (Миср пул бирлиги, -таҳр.) девалвацияси туфайли кўплаб мисрликлар ҳаж қоидаларини четлаб ўтиб, оддий сайёҳ сифатида Саудия Арабистонига кетишади. Кейин улар яширинча Маккага киришга интилишади. Муваффақиятга эришганлар учун яшаш жойи, озиқ-овқат ёки тиббий ёрдам кафолатланмайди. Бундай шароит эса ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳавода одамлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Мисрликларнинг ўлимидан ташқари, 60 нафар иорданиялик, 68 нафар ҳиндистонлик, 35 нафар тунисликнинг ўлими эълон қилинди. Индонезия, Эрон, Сенегал ва Ироқ Курдистонида ҳам ўлим ҳолатлари тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иссиқ ҳаво ҳарорати сабаб Ҳаж зиёрати пайтида 550 нафар зиёратчилар вафот этгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter