Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудияликлардан 2023 йилги Ҳаж зиёратига аризалар қабул қилиш бошланди

Саудияликлардан 2023 йилги Ҳаж зиёратига аризалар қабул қилиш бошланди

Саудия Арабистонида яшовчи мусулмонлар ва бу йил Ҳажга боришни истовчилар зиёрат қилиш учун ариза топширишни бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги бугун, 5 январ куни Twitter орқали хабар берди.

Саудияликлар Ҳаж учун аризаларни вазирликнинг сайти (localhaj.haj.gov.sa) орқали топширишлари мумкин.

Хабарга кўра, тасодифий танлов йўли билан маҳаллий зиёратчилар рўйхати шакллантирилади: Ҳажни амалга ошириш учун рухсатномани қўлга киритганлар орасидан кимларга 2023 йилда навбат тегишини онлайн-лотерея тизими аниқлаб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг