Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайлов қоғозига «Йўқолсин уруш!» деб ёзган россиялик қамоққа олинди

Сайлов қоғозига «Йўқолсин уруш!» деб ёзган россиялик қамоққа олинди

Санкт-Петербурглик фуқаро сайлов бюллетенига «Йўқолсин уруш!» деб ёзгани учун саккиз кунга ҳибсга олинди.

Санкт-Петербург судларининг қўшма матбуот хизмати хабарига кўра, суд Александра Чирятиевани майда безорилик ва Россия армиясини «обрўсизлантириш»да айбли деб топган.

Санкт-Петербурглик 8 кунлик ҳибсга ва 40 минг рубл миқдорида жаримага тортилди.

Расмий хабарда айтилишича, Чирятиева сайлов бюллетенига «Йўқолсин уруш!» деб ёзиб, «давлат мулкига зарар етказган ва Россия Федерацияси Қуролли кучларини обрўсизлантирган». 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг