Сайёҳлик ва дам олиш учун энг яхши шаҳар маълум қилинди
Париж 2024 йилда сайёҳлик учун дунёнинг энг яхши шаҳри деб топилди. 20 та энг яхши йўналиш бўйича тегишли рейтинг Euromonitor International бозор тадқиқотлари хизмати мутахассислари томонидан тақдим этилди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Рўйхатда иккинчи ўрин Мадридга, учинчи ўрин Токиога насиб этди. Кучли бешликка Рим ва Милан шаҳарлари якун ясади. Шунингдек, Ню-Йорк, Амстердам, Сидней, Сингапур, Барселона, Тайбей, Сеул, Лондон, Дубай, Берлин, Осака, Бангкок, Лос-Анжелес, Истанбул, Мелбурн ҳам юқори ўринларда қайд этилди.
Аниқлик киритилишича, рейтинг иқтисодиёт ва бизнес самарадорлиги, туризм имкониятлари, инфратузилма, туризм сиёсати ва жозибадорлиги, саломатлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланишга оид маълумотларга асосланади.
Аввалроқ National Geographic 2025 йилда саёҳат қилиш учун дунёдаги энг яхши жойлар номини эълон қилган эди. Буларга Гватемаладаги Антигуа ва АҚШнинг Флорида штатидаги Окала шаҳарлари кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter