Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда самолёт ҳалокатга учради: қурбонлар бор

Туркияда самолёт ҳалокатга учради: қурбонлар бор

Фото: «P Photo/IHA»

Туркия шарқида разведкачи самолёт ҳалокатга учради, етти нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, дея хабар берди «Anadolu».

Мамлакат ички ишлар вазири Сулейман Сойлу баёнот беришича, самолёт Ван вилоятида Артос тоғлари ҳудудида 2,2 минг метр баландликда қулаган.

Сойлунинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар учувчи ҳам бор.

Маҳаллий телеканалларнинг маълум қилишича, самолёт чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:34 да Ван Ферит Мелен аэропортидан ҳавога кўтарилган. Тахминан 22:45 ларда у билан алоқа узилиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг