Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергей Лавров: «Россия Украинага ҳужум қилгани йўқ»

Сергей Лавров: «Россия Украинага ҳужум қилгани йўқ»

Фото: «РИА Новости»

Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида Дмитрий Кулеба (Украина ТИВ) ва Сергей Лавров (Россия ТИВ) учрашди.

Сўнгра ҳар икки вазир алоҳида матбуот анжуманларини ўтказди.

«Россия бошқа мамлакатларга ҳужум қилишни режалаштирганми?». «Бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш режамиз йўқ. Украинага ҳам ҳужум қилмаганмиз. Украинада шунчаки... буни кўп тушунтирганмиз: Россия Федерациясининг хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид туғдирувчи вазият юзага келди», — деб жавоб берди ушбу саволга Лавров.

Эслатиб ўтамиз, бугунги музокараларда Украина ташқи ишлар вазири ўт очиш тўхтатилиши ҳақида ҳеч қанақа гап кетмаганини ва Лавров Мариупол аҳолисини эвакуация қилиш учун гуманитар коридорлар очишга ваъда бермаганини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг