Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шайхга нега олий жазо сўралмоқда? (2-қисм)

Шайхга нега олий жазо сўралмоқда? (2-қисм)

Фото: «hournews.net»

«Араб баҳори» давомида шайх Салмонга қўйилган мамлакатдан чиқиш таъқиқи

Саудия қироли ушбу тақиқни бекор қилганидан кейин 2016 йил ноябрь ойида хорижга сафар қилди. У яна бир машҳур аллома Қарзовийнинг зиёратига борди. Бу сафарги зиёратидан мақсад аллома билан фиқҳий масалаларни муҳокама қилиш ва концептуал баҳслар ўтказиш эмас, балки унинг соғлиғидан ва оиласидан хабар олиш, шу баробарида кутубхонада бирга вақт ўтказиш, чин дилдан суҳбат қуриш эди.

Кўринишидан бу учрашув икки забардаст уламонинг дийдорлашувига ўхшаса-да, аслида жуда катта рамзий маъноларга далолат қиларди.

Шайх Салмон Авда Ислом оламида Қарзовий чизган васатий йўлда унинг ўрнини босувчи номзодлардан бири саналади. Унинг ўзи ҳам «васатий мадрасаси»га мансублигини таъкидлаган.  Бундан ташқари, Салмон Авда Қарзовий бошчилик қиладиган Бутун дунё уламолари иттифоқи раисининг ёрдамчиси эди. Буларнинг барчаси ҳеч қандай мухолифатга тоқат қилолмайдиган қироллик учун катта ташвиш саналади.


Мавзуга оид: Шайхга нега олий жазо сўралмоқда? (1-қисм)


Аҳмад Ройсунийнинг фикрича, Салмон Авда минтақа ва унинг ташқарисида таъсир доирасининг кенглиги, Қарзовий ва иттифоқ билан яқин алоқалари, Туркия билан яқинлашиш тарафдори бўлгани ва Қатар билан сулҳ тузишга чақиргани сабабли қамоққа олинган.

Шунингдек, шайх Салмон бир нечта илмий тадқиқот ўтказадиган марказ ва муассасалар асосчиси ҳамдир. Улар инсонларни фикрлашга, изланишга чорлаб келади. Бундай муассасаларнинг энг кўзга кўрингани «Ислом бугун» ташкилоти ҳисобланади. Шайх мазкур ташкилотга 10 йил бошчилик қилди, сўнгра уни дўсти Абдулазиз Торийрийга топширди. У асос солган ташкилотлардан яна бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бошқаларга танитиш ва туҳматлардан ҳимоя қилиш мақсадида Қувайтда очилган «Нусрат» ташкилотидир. Унга қўйилган 37 айбловлардан бири мазкур ташкилот билан боғлиқ.

Шайх Салмон Авданинг фаолияти фақат араб минтақаси билан чегараланиб қолган эмас. У Европада энг нуфузли Ислом ташкилотларидан бири – Европа фатво кенгашининг ҳам аъзоси саналади.

Буларнинг барчаси ҳокимиятда мутлақ ҳукмронлик қилишни хоҳлайдиган қироллик оиласининг пайтавасига қурт туширгани табиий. Шундай бўлмоқда ҳам.

(давоми бор)

Манба: azon.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг