Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шенген зонаси: Хорватия қабул қилинди, Руминия ва Болгарияга рад жавоби берилди

Шенген зонаси: Хорватия қабул қилинди, Руминия ва Болгарияга рад жавоби берилди

Фото: Immigrant Invest

Европа Иттифоқи мамлакатлари Шенген зонасига Хорватияни қабул қилиб, Руминия ва Болгарияга рад жавобини беришди.

Danas нашри ёзишича, чегара назорати Хорватиянинг қуруқлик ва денгиз йўлларида 2023 йилнинг 1 январидан, аэропортларида 2023 йилнинг 26 мартидан бекор қилинади.

Нега Евроиттифоқ Болгария ва Руминияни Шенген зонасига қабул қилмади?

Бу мамлакатларнинг зонага қўшилишига, жумладан, Австрия ва Нидерландия қарши чиқди. Канцлер Карл Неҳаммернинг айтишича, ҳозир Австрияда ноқонуний муҳожирлик муаммоси ўткир тус олган, аввал шуни ҳал қилиш зарур. Яъни бу «қочоқлар йўли»га айланган Болгария ва Руминияга бевосита боғлиқ. Хорватия эса блокнинг ташқи чегараларидаги ўз қисмини самарали ҳимоялай олишига Брюсселни ишонтира олди. Бу мамлакатни евроэкспертлар 2016–2020 йиллар давомида обдан ўрганишди.

Маълумот учун: Шенген зонаси 26 мамлакат, жумладан, ЕИ аъзоси бўлмаган Швейцария ва Норвегиядан иборат эди. Хорватия — 27-аъзо.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг