Шерлар узоқ йиллар аввал ҳаётини сақлаб қолган эгасини тилка-пора қилиб ташлашди
ЖАРда иккита урғочи арслон бир неча йиллар муқаддам уларнинг ҳаётини сақлаб қолган эгасини ўлдиришди. Йиртқич ҳайвонлар сайрга олиб чиққанда бирдан одамга ташланиб, уни тилка-пора қилиб ташлашди, деб ёзади «The Daily Star».
Рафиқасининг айтишича, арслонлар одамга зарар етказишни хоҳламаган. Шунчаки улар у билан қандайдир шафқатсиз ўйинни ўйнашган. Бироқ ўлимнинг ҳақиқий сабаби мурдани ёриб кўргандан сўнг маълум бўлади.
2017 йилда ҳам бу шерлар одамни ўлдиришганди. Бироқ эгаси уларнинг ёнини олган ва арслонлар тажовузкор эмаслигига ҳаммани ишонтирган. Ҳозир улар йўқолиб кетиш хавфи бўлган жониворлар сақланадиган жойда. Шундан сўнг ёввойи табиатга қўйиб юбориш режалаштирилмоқда.
Эркак ов қилиш фермасида шерларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Пировард натижада йиртқич мушуклар унинг сафари-паркида яшай бошлашган ва ёввойи ҳайвонларни овлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter