Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея матбуоти халқаро майдондаги вазиятни қандай ёритмоқда?

Шимолий Корея матбуоти халқаро майдондаги вазиятни қандай ёритмоқда?

Фото: «Reuters»

КХДР матбуоти хориж мамлакатлари сиёсий ҳаётини ёритмаяпти. Бунинг сабаблари ҳақида «Кунмин университети (Жанубий Корея) профессори Андрей Ланьков «REGNUM» ахборот агентлиги мухбирига сўзлаб берди.

«Шимолий Корея матбуоти хориж хабарлари деярли табиий офатлар, эпидемиялар, ҳалокатлар ва ишлаб чиқаришдаги авариялардан иборат. Масалан, АҚШдаги сайловларни ёзишмади. Чет мамлакатларнинг сиёсий ҳаёти ҳақида янгиликлар беришни бутунлай тўхтатишди. КХДРда чоп этилган газетани варақлаб на Brexit, на АҚШдаги президентлик сайловларига кўзингиз тушади. Аммо Нигерияда автобус дарёга қулаб тушгани-ю Папуа-Янги Гвинеяда зилзила юз берганини албатта билиб оласиз. Мен буни охирги чоп этилган нашрлар мисолида келтиряпман», — деди профессор.

Ланьков бу ҳолатни Шимолий Корея ҳукумати мамлакат ёпиқлик сиёсатини янада кучайтиришга зўр бераётгани билан изоҳлади:

«Буларнинг ҳаммаси Ким Чен Иннинг сўнгги ядровий инқирозгача амалга оширган ислоҳотларига тўлиқ мос келади. Режали хўжаликка қараб кетиляпти. Иқтисодиёт устидан давлат назоратини кучайтириб, «халқ оммасини руҳлантириб» ҳамда «фан-техника тараққиёти ютуқларини жалб этиб» иқтисодиётни тиклашга уринишяпти».

Ўз фуқаролари қўшни мамлакатлар халқлари қандай яшаётганини билишлари КХДРдаги сиёсий барқарорлик учун қанчалик хавфли эканини Ким Чен Ин яхши тушунади, дея таъкидлади Ланьков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг