Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда 1,4 млн фуқаро армияга қабул қилишни сўраб ариза ёзди

Шимолий Кореяда 1,4 млн фуқаро армияга қабул қилишни сўраб ариза ёзди

Фото: Фокус

Шимолий Кореяда шу ҳафта давомида тахминан 1,4 млн фуқаро армияга қабул қилиш ёки қайтаришни сўраб ариза ёзди, деб хабар берди Reuters. Улар Жанубий Кореяга қарши «муқаддас уруш»да қатнашмоқчи.

Ўтган ҳафта КХДР Сеулни Пхенян осмонида дронлар учиришда айблаганди. Кейинроқ, сешанба куни Шимолий Корея икки мамлакатни боғловчи автомобил йўли ва темир йўлнинг ўз ҳудудидаги қисмини портлатиб юбориб, бу Жанубга «қимматга тушиши»дан огоҳлантирди.

АҚШ ва Жанубий Корея ўтказаётган кўп сонли ҳарбий машғулотлар ва яриморол жанубида Америка стратегик воситалари пайдо бўлгани КХДРни хавотирга солмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг