Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шимолий оқим» газ қувурларини таъмирлаш 6 ойдан кўпроққа чўзилади – Дума

«Шимолий оқим» газ қувурларини таъмирлаш 6 ойдан кўпроққа чўзилади – Дума

Россия Давлат Думасининг энергетика бўйича қўмитаси раҳбари Павел Завалний «Шимолий оқим-1» ва «Шимолий оқим-2» газ қувурлари тармоқларида содир бўлган аварияни таъмирлаш олти ойдан кўпроқ вақт олиши мумкин, деб ҳисоблайди.

«Газ қувурларини лойиҳалаш доирасида бузилиш хавфи ва таъмирлаш имкониятлари ҳам ҳисобга олинган.

Бу, фақат вақт, техник жиҳозлар, 3 минг тонна юк кўтаришга мўлжалланган кранлар, кемалар ва бошқаларни талаб қилади. Менимча, бунинг техник имкониятлари бор. Таъмир узоқ вақт талаб қилиши мумкин, аммо бир-икки ой эмас. Ярим йил ёки бир йил, кам эмас», – дейди Завалний.

Унинг фикрича, зарарни бартараф этишнинг икки йўли мавжуд: кессон қилиш (сув ости қувурларини таъмирлашда махсус ишларни бажариш учун ишлатилади) ёки газ қувурларини ер юзасига кўтариш.

Завалнийнинг аниқлик киритишича, вариантларни танлашда ҳал қилувчи омил таъмирлашни амалга оширишда зарур бўладиган махсус кемаларнинг мавжудлигидир.

«Қувур ётқизувчи махсус кемалар санкциялар остида бўлиши мумкин ва уларни газ қувурини таъмирлаш учун ишлатишга рухсат берилмайди», – дейди Қўмита раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 сентябр куни кечқурун Дания ва Швеция расмийлари Россиянинг Европага газ етказиб берадиган асосий қувурлари – Борнхольм ороли яқинидаги «Шимолий оқим»нинг иккала тармоғида бирданига учта жойдан газ сизиб чиқаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Ўз навбатида Швеция Миллий сейсмик маркази «Шимолий оқим-1» ва «Шимолий оқим-2» қувурлари йўналишларида иккита кучли сув ости портлаши содир бўлганини аниқлаган.

BBC рус хизмати эса авариянинг Европада иситиш мавсуми (1 октябр) бошланиши арафасида ва Болтиқ денгизининг ўша секторида Норвегиядан Польшага муқобил сув ости газ қувури очилиши арафасида содир бўлганига эътибор қаратган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг