Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шойгу Ким Чен Ин билан нималарни муҳокама қилди?

Шойгу Ким Чен Ин билан нималарни муҳокама қилди?

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пхенянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди, дея хабар бермоқда «Корея овози».

«Ким Чен Ин мудофаа вазири Шойгу билан учрашганидан мамнун бўлди ва у билан самимий суҳбатлашди... Музокаралар чоғида КХДР ва Россия ўртасидаги дўстликнинг чуқур тарихи ёдга олинди, шунингдек, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Шунингдек, Шойгу Ким Чен Инга Россия президенти Владимир Путиндан мактуб бергани қайд этилган.

Россия мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация сешанба куни Корея урушидаги ҳарбий ҳаракатлар тугаганининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун Шимолий Кореяга етиб борган.

Иш сафари 27 июлга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг