Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция Бош вазири мураккаб қарор қабул қилди

Швеция Бош вазири мураккаб қарор қабул қилди

Фото: «Twitter.com»

Швеция Бош вазири Стефан Лёвен парламент томонидан мамлакат ҳукуматига ишончсизлик билдирилганидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар бермоқда.

«Бу мен қабул қилган энг мураккаб сиёсий қарор», — дея таъкидлаган Лёвен.

Ишончсизлик билдирилиши 21 июнда қайд этилди. Бу ҳукуматнинг янги уйларда кўчмас мулк ижараси учун бозор нархларини жорий этиш ғояси туфайли рўй берди. Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси ўтиш даврида мамлакатни бошқаришда давом этади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг