Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция бош вазирининг қотили 34 йилдан сўнг топилди

Швеция бош вазирининг қотили 34 йилдан сўнг топилди

Фото: «Globallookpress.com»

Швеция бош вазири Улоф Пальменинг қотили 30 йилдан сўнг топилди. Бу ҳақда прокурор Кристер Петерссон «Reuters» агентлигига маълум қилди.

Прокуратура Пальме дизайнер Стиг Энгстрём томонидан ўлдирилганини аниқлади. Прокурор унга қарши айблов эълон қила олмаслигини айтди. Чунки айбдор вафот этган. Шу сабаб иш ёпилган.

Петерссоннинг сўзларига кўра, қотиллик қуроли барибир топилмаган. Воқеа жойида топилган ўқларни бирорта тўппонча билан боғлаша олмаган.

Энгстрёмни Пальменинг қотиллигида гумон қилиш учун гувоҳларнинг кўрсатмалари асос бўлди. Дизайнерни полициячилар сўроққа тутган: суҳбат пайтида кўрсатмаларида чалкашиб кетган, сиёсатчи вафот этган куни нима қилганини аниқ айтиб беролмаган. Энгстрём 2000 йилда ўз жонига қасд қилган.

Социал-демократия партияси раҳбари, Швеция бош вазири Улоф Пальме 1986 йил 28 февраль куни Стокгольмда рафиқаси билан кинодан қўриқчиларсиз қайтиб келаётганда отиб ўлдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг