Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда ҳам коронавирус аниқланди

Швецияда ҳам коронавирус аниқланди

Фото: «YouTube»

Швеция ҳудудида коронавирусни юқтириш бўйича биринчи ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни мамлакат аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш агентлиги хабар берди.

Бунгача ҳам Швецияда бир неча киши коронавирус инфекциясида гумон қилиниб, касалхонага ётқизилган, бироқ уларнинг ҳеч бирида ташхис тўғри чиқмаганди.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь тонгига келиб коронавирус оқибатида дунёдан кўз юмганлар сони 200 нафардан ошди, касалланганлар эса 10 мингга яқинлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг