Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцарияликлар пенсия ислоҳотига қарши овоз беришди

Швейцарияликлар пенсия ислоҳотига қарши овоз беришди

Фото: Mail.ru

22 сентябр куни бўлиб ўтган референдумда Швейцария аҳолиси ҳукумат илгари сураётган пенсия ислоҳотига қарши овоз берди, дейилади Bloomberg хабарида.

Ислоҳот пенсияни қайта ҳисоблаш коэффициентини 6,8 фоиздан 6 фоизга камайтиришни назарда тутарди, унинг асосида пенсия тўловлари миқдори ҳисоблаб чиқилади. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг фақат учдан бир қисми қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган. Энди Швейцария ҳукумати муқобил пенсия ислоҳоти ҳақида бош қотиришига тўғри келади.

Март ойида ҳам Швейцарияда референдум ўтказилган ва аксарият аҳоли католикларнинг Рождество байрами арафасида 13-пенсия (13-ойлик каби) берилишини маъқуллаганди. Шунинг баробарида, швейцарияликлар пенсия ёшини 65 дан 66 ёшга ошириш таклифини рад этишди.

Ҳисоб-китобларига кўра, пенсия ислоҳотининг қабул қилинмаслиги оқибатида давлат бюджетига йилига 4 млрд швейцар франки ($4,52 млрд атрофида) миқдорида босим тушади. Аммо яқин йилларда пенсияларни тўлаш учун пулдан муаммо бўлмайди, дея ваъда бермоқда ҳукумат ўз халқига.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг