Сирли монолит энди Калифорнияда пайдо бўлди. У бир кун аввал Руминияда йўқолиб қолганди
Келиб чиқиши номаълум бўлган металл устун янги жойда, Калифорниянинг Атаскадеро шаҳри яқинидаги Пине тоғида пайдо бўлди. Бу ҳақида «BBC News» хабар берди.
Маҳаллий аҳоли вакили Гари Лёнс чоршанба куни монолитни кўриб қолган. Гувоҳнинг «Sky News»га таъкидлашича, бир кун олдин бу номаълум жисмни кўрмаган.
Монолит биринчи марта Юта штатидаги Қизил Канъонда пайдо бўлган, аммо маҳаллий ҳокимият унинг кўринишини ўрганишни бошлагач ғойиб бўлди. Шундан кейин Руминияда шунга ўхшаш нарса пайдо бўлди.
«Руминия» устунининг баландлиги тахминан 3-4 м бўлган, кесмаси учбурчак бўлиб, ёрқин металлдан ясалган.
Атаскадеродаги учинчи монолит Руминия ғойиб бўлганидан бир кун ўтиб пайдо бўлди.
Европадаги монолитни ким олиб ташлаганлиги ҳали номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter