Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиёсатчи: Украина 9 майда Россия учун «совға» тайёрлаётган бўлиши мумкин

Сиёсатчи: Украина 9 майда Россия учун «совға» тайёрлаётган бўлиши мумкин

9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.

Лапин, УҚК кўплаб рус қўшинлари тўпланадиган Ғалаба парадига ҳужум тайёрлаётган бўлиши мумкинлигини айтди.

Унга кўра, Россия Украинага қилинган ҳужумларни зарбалар нишони Украина қўшинлари эканлиги билан изоҳламоқда.

«Қизил майдон биз учун ҳам қонуний нишон... Қизил майдонда қанча қўшин бўлади? Худо уларни уришни буюрган», - деди Лапин.

Березанинг қайд этишича, Украина махсус хизматлари бундай ҳужум режалаштирилаётганини яширмайди ва Москвага 9 май учун «Украина совғалари»ни ваъда қилади.

14 апрел куни президент Владимир Зеленский «дипломатик куч намойиши сифатида» Европанинг юқори мартабали амалдорларини 9 майга Киевга таклиф қилди. Украина раҳбари мезбонлик қиладиган тадбир шу куни Москванинг Қизил майдонидаги парад вақтида ўтказилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг