Сиёсатчи Украина можаросининг ҳал бўлиш шартини айтди
Украинадаги можарога фақат Хитой ва AҚШ иштирокида ечим топиш мумкин. Бу ҳақда Италия собиқ бош вазири, Еврокомиссия собиқ раҳбари Романо Проди баёнот берди.
«Ёки америкаликлар ва хитойлар келишувга келишади, ёки тинчлик бўлмайди», деди у.
Проди Пекин ва Вашингтон вакиллари ўртасидаги мулоқот «қисман бошланганини» таъкидлади. Шу билан бирга, ЕКнинг собиқ раҳбари Украина инқирозини ҳал қилишда БМТ воситачилигининг йўқлигини жиддий хато деб атади.
Сиёсатчи халқаро ҳамжамият жаҳон ташкилотининг бу борадаги ролини нолга туширганига аниқлик киритди. Шу муносабат билан у глобал тузилмалар ўз вазифаларини бажаришни тўхтатса келажакда дунё қай аҳволга келиши бўйича саволни ўртага ташлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter