Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словения шамол эсмаса Россияникига ўхшаб қоладиган байроғини Киевдаги элчихонасидан олиб қўйди

Словения шамол эсмаса Россияникига ўхшаб қоладиган байроғини Киевдаги элчихонасидан олиб қўйди

Фото: РБК

Словения Киевдаги элчихонаси биносидаги байроғини ечиб олди, чунки Россия учранги (триколори)ни эслатади, деди Словениянинг Украинадаги муваққат вакили Боштян Лесяк.

Лесякнинг айтишича, бир неча кун аввал Киевга қайтиб, элчихона биносида Словения ва ЕИ байроқларини кўтаришганди. «Киев ўша куни шамолли эди, биз ғурур билан Словения ва Европа иттифоқи байроқларини кўтарганимизда, улар шамолда чиройли ҳилпираб турганди», — деди у.

Орадан икки кун ўтиб, шамол босилди, байроқлар ҳилпирамай қўйди, Словения байроғининг Россия байроғидан фарқи қолмади...

Украина миллий гвардияси ва полиция Лесякка мурожаат қилиб, «Словения байроғини, Россия байроғига жуда ўхшагани учун», вақтинча олиб туришни сўрашган.

Словения бош вазири Янез Янша мамлакат Киевдаги элчихонаси фаолияти тикланганини маълум қилган, 28 март куни бу ерга дипломатик ҳукумат ходимлари қайтганди.

Таъкидлаш керакки, Словениянинг байроғини нафақат Россия, балки номи ҳам ўзига ўхшаш Словакияники билан ҳам адаштириш ҳеч гапмас.

Россия байроғида оқ, кўк, қизил ранглар тепадан-пастга кетма-кетлигида жойлашган.
Худди шу ранглардаги Словения байроғининг чап қисмида герб акс эттирилган: унда мамлакатнинг энг баланд Триглав (Учбош) тоғи рамзий тасвирланган.
Худди шундай рангли Словакия байроғининг ҳам чап қисмида герб тасвири бор, фақат каттароқ.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг