Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йигит вафот этган отасининг ёнида уйланишга қарор қилди

Йигит вафот этган отасининг ёнида уйланишга қарор қилди

Фото: «KOMPAS.com»

Индонезиялик Ромадони Путра Пратама тўй бошланишидан беш соат олдин вафот этган отасининг мурдаси ёнида уйланишга аҳд қилди. Бу ҳақда «Кompas» миллий газетаси хабар берган.

Аслида тўй бошқа кунга белгиланганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли тўйни бошқа кунга ўтказишга тўғри келган. Натижада тўй куни 10 июлга белгиланган.

Аммо ўша куни куёвнинг отаси машғулот пайтида бирдан касал бўлиб қолган. Уни тезда шифохонага етказишган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган. Ота инсультдан вафот этган.

Куёвнинг сўзларига кўра, отасига ўхшашни жуда-жуда хоҳлаган. Вафот этган отасининг ёнида уйланиш орқали унга эҳтиром кўрсатишни ният қилган.

Ромадони тўйи куни отаси ёнида бўлиб, уйланишига гувоҳ бўлганига ишонади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг