Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ вазир ўрмонга миллионлаб евро пул яширгани аниқланди

Собиқ вазир ўрмонга миллионлаб евро пул яширгани аниқланди

Фото: Kompromat online

Венгрияда собиқ Миллий тараққиёт вазири Миклош Сестакка қарши коррупция тергови доирасида қарийб 18 миллион евро нақд пул мусодара қилинди.

Активларни қайтариб олиш ва ҳимоя қилиш бошқармаси (NVVH) маълумотларига кўра, пуллар ўрмонзорлар, коммунал ва омборхоналар, турар-жой бинолари ва яширин сейфлардан топилган.

Агентлик маълумотларига кўра, тинтувлар икки кун давом этган. Бу вақт ичида терговчилар 5 миллиард форинтдан (тахминан 13,8 миллион евро), қўшимча 2,7 миллион евро ва 1,3 миллион долларни топдилар.

Мусодара қилинган барча маблағлар Давлат хазинасига ўтказилди.

Сестак пора олганликда гумон қилинмоқда. У 28 сентябрь куни парламент уни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилганидан кейин ҳибсга олинган. Октябрь ойи охирида суд собиқ вазирнинг судгача бўлган ҳибс муддатини яна уч ойга узайтиришни буюрди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг