Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сочида синфдошларини ўлдиришни режалаштирган ўқувчи ҳибсга олинди

Сочида синфдошларини ўлдиришни режалаштирган ўқувчи ҳибсга олинди

Фото: «Gazeta.ru»

Федерал хавфсизлик хизмати Сочида портловчи мослама билан синфдошларига ҳужум қилишни режалаштирган лицей ўқувчисини ҳибсга олган. Бу ҳақда ТАССга Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар маркази (ДСП) хабар берган.

«Сочи шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ВКонтакте ижтимоий тармоғида портловчи моддаларни ясаш ва синфдошларига ҳужум қилиш нияти ҳақида маълумот жойлаштирган лицейлардан бирининг талабасини ҳибсга олди», — дейилади Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабарида.

Хабарга кўра, унинг уйидан қўлбола портловчи ускуна ва қўлбола портловчи мосламалар ясаш учун бутловчи қисмлар мусодара қилинган.

Бундан ташқари, улар алоқа воситалари, портловчи мосламаларни йиғиш ва улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ёзилган шахсий кундалик, шунингдек, таълим муассасаларига қуролли ҳужумлар тўғрисида материалларни топишган. Ҳозирда жиноят ишини қўзғатиш масаласи ўрганилмоқда.

ФСБ ўз хабарида ўспириннинг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида сақлаган кундалигининг скриншотларини намойиш этган. Унда йигитча қандай қилиб портловчи моддаларни тайёрлаганлиги ва бунинг учун нима кераклиги ҳақида хабарлар бериб борган. «Даҳшатли, аммо зарур», деб ёзган ўспирин фотосуратлардан бири остидаги изоҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг