Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сомон йўлининг қўшни галактика билан тўқнашиш эҳтимоли ҳисоблаб чиқилди

Сомон йўлининг қўшни галактика билан тўқнашиш эҳтимоли ҳисоблаб чиқилди

Фото: Hi-Tech Mail

Финляндия, Франция ва Буюк Британия олимларидан иборат жамоа бизнинг галактикамиз — Сомон йўли қўшни Андромеда галактикаси билан келгуси 10 млрд йил ичида тўқнашиб кетиши мумкин деган хулосага келишди.

Андромеда Сомон йўлидан 2,5 млн ёруғлик йили олисликда бўлиб, сониясига 110 километр тезликда шиддат билан яқинлашиб келмоқда. Бунгача ҳам астрономлар икки галактика тўқнашиб, қўшилиб кетиши ва янги галактика ҳосил бўлишини тахмин қилишаётганди.

Янги тадқиқот ҳам шуни тасдиқламоқда, аммо бу узил-кесил хулоса эмас, Андромеда билан тўқнашиш эҳтимоли — 50 фоиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг