Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жээнбеков суд мажлисига чақирилди. У бир кун аввал Қирғизистонни тарк этганди

Жээнбеков суд мажлисига чақирилди. У бир кун аввал Қирғизистонни тарк этганди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооранбай Жээнбеков собиқ бош вазир ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев иши бўйича гувоҳ сифатида суд мажлисига чақирилди.

Жээнбеков бугун соат 13.00 га қадар судга келиши керак бўлган. Аммо Жээнбеков 2 февраль куни  Ҳаж амалини бажариш учун Истанбул орқали Саудия Арабистонига учиб кетган.

Зилалиев 2018 йилда бойликларни ноқонуний ўзлаштиришда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди. 2011 йилдан 2017 йилгача турли давлат идораларида раҳбар лавозимларида ишлаган.

2020 йил октябр ойида суд Зилалиевни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳам қамоққа олингани маълум бўлганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг