Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд хитойлик миллиардерни бойга ўхшаб яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Суд хитойлик миллиардерни бойга ўхшаб яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Фото: «AP Photo/Ted S. Warren»

Хитойда суд «HNA Group» компанияси раҳбари миллиардер Чень Фенюга ҳашаматга пул сарфлашни тақиқлаб қўйди, деб ёзади Гонконгнинг «South China Morning Post» газетаси.

Таъкидланишича, суднинг мазкур қарори авиақатнов, логистика, туризм, кўчмас мулк ва молиявий операциялар соҳасидаги активларга эгалик қилувчи холдингнинг катта қарзлари билан боғлиқ.

Суд қарорига кўра, тадбиркор иши ва кундалик ҳаётида зарур бўлмаган буюмларни сотиб ололмайди. Жумладан, Чень Фенюнинг самолётларда парвоз қилиши ҳамда тезюрар поездларда юришига рухсат йўқ. Бундан ташқари, унга ҳашаматли квартираларни сотиб олиш, қимматбаҳо таъмирлаш ишларини амалга ошириш, люкс меҳмонхоналарда тунаб қолиш тақиқланади. У, шунингдек, ҳашаматли идораларни ижарага олиш ва клубларга бориш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг