Сурия бургутни қирғийга алмаштирди

Сурия янги гербини тасдиқлади: энди унда қанотлари ёйилган қирғийни ва унинг боши устида қора фондаги уч юлдузни кўриш мумкин.
«Олис-олис замонларда кўп одамлар яшаган шаҳар ҳақида эртак туғилган. Ўшандан ибтидоий тарих пойдевори қўйилган, одамлар янада гавжумлаша бошлагач, тартиб-қоидаларга эҳтиёж пайдо бўлди, шу тариқа ҳаёт қоидалари ёзила бошланди ва инсониятга маълум биринчи пойтахт — Дамашқ бунёд этилди», — деди Суриянинг янги президенти Аҳмад аш-Шаръа тақдимотдаги нутқида.
Суриянинг эски гербида кўкси қалқон билан тўсилган бургут тасвирланган, қалқонда мамлакатнинг икки юлдузли байроғи бор эди. Қуш чангалидаги тасмада «Сурия Араб Республикаси» деб ёзилганди.

Фото: Wikipedia
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter