Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурия президентини ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди

Сурия президентини ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди

Франция суди тинч аҳолига қарши тақиқланган кимёвий қурол қўллаганликда айбланаётган Сурия президенти Башар Асадни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди. Бундан ташқари, худди шундай ордер Башарнинг укаси Маҳер Асад ва икки суриялик генерал – Сурия илмий тадқиқот маркази директори Ғассом Аббос ва Миллий хавфсизлик ва алоқа хизмати раҳбари Бассам Ҳасанни ҳибсга олиш учун ҳам берилган.

BBC’га кўра, жамоавий даъво Сурия ОАВ ва сўз эркинлиги маркази, «Очиқ жамият ҳуқуқий ташаббуси» ҳуқуқшунослар уюшмаси ва мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид ҳолатларни ҳужжатлаштирган Сурия архиви томонидан судга тақдим этилган.

Париж судининг инсониятга қарши жиноятларни таъқиб қилишга ихтисослашган махсус бўлими Сурияда 2013 йилнинг августида Дума шаҳри ва Шарқий Гута минтақасида зарин газидан фойдаланган ҳолда кимёвий қуролдан фойдалангани ҳолатини 2021 йилдан буён тергов қилиб келади. Ўшанда 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилади.

Бу Башар Асадни ҳибсга олиш, шунингдек, Сурия режими томонидан кимёвий қурол қўллагани юзасидан берилган илк халқаро ордер ҳисобланади. Ҳужжатда айтилишича, Асад ва унинг шериклари инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларига шерикликда айбдор.

Бироқ 2011–2020-йиллардаги фуқаролар уруши пайтида тақиқланган қуроллар, жумладан, кимёвий қуроллар қўлланганини инкор этиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг