Сувайш канали бир йилда қанча даромад беради?
![Сувайш канали бир йилда қанча даромад беради?](http://static.xabar.uz/crop/2/9/720_460_95_2963940887.jpg)
Сувайш канали.
Миср марказий жамоат сафарбарлиги ва статистика агентлиги (CAPMAS) маълумотига кўра, Сувайш канали келтираётган даромад миқдори рекорд даражага чиқди.
Сувайш каналининг умумий даромади 2022 йилнинг ноябрида $570 млн, декабрида $589 млнга етди.
2022 йил давомида Сувайш канали жами 7 млрд 932 млн доллар даромад олди. Солиштириш учун: 2021 йилда даромад 6 млрд долларни ташкил этганди. 2023 йилда даромад кўрсаткичи $8 млрддан ошиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter