Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиланд Ўзбекистон учун визани бекор қиляпти. Ўзбекистонлик туристлар у ерда визасиз 60 кунчага қолишлари мумкин бўлади.

Мамлакат жами 36 давлат учун визани бекор қиляпти. Камбожа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш шулар жумласидан.

Эндиликда мазкур мамлакатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар қиролликда амалдаги 30 кун ўрнига 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.

Шу билан, ҳукумат вакили Чай Вачароннинг сўзларига кўра, мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага етказилади.

Қайд этилишича, виза йиғимларидан тушадиган даромад қисқаради, бироқ, бу йўқотишлар туризм саноатидан тушадиган даромадларнинг ортиши билан қопланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг