Таиландда юзлаб маймунлар бошпанадан қочиб кетди ва безорилик қилди

Куни кеча Лопбури аҳолиси маймунлар бошпанасидан 100 дан ортиқ жониворларнинг қочиб чиққанига гувоҳ бўлишди. Маймунлар тўдаси ҳудуд аҳолисида ваҳима уйғотди. Улар безорилардек кўчаларда айланиб юришди, уйларга бостириб киришди ва ҳатто полиция бўлими яқинида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Безорилар тўхтаб турган машиналарни вайрон қилиб, биноларга йўл олганидан сўнг, яқин атрофда жойлашган полиция ходимлари бебош ҳайвонларни тартибга чақиришга мажбур бўлишди.
Лопбури расмийлари Миллий боғлар, ёввойи табиат ва ўсимликларни муҳофаза қилиш департаменти билан ҳамкорликда ҳаракатни бошлади. Маймун тўдаларини махсус қурол билан қўрқитиб бошпанага қайтаришга муваффақ бўлинди, аммо баъзилари тунгача тутқич бермаган, озодликда қолган.
Ҳозир расмийлар тартибсизлик қандай содир бўлганини текширмоқда. Маймунлар қафасларни ўзлари силкитиб очишга муваффақ бўлганми ёки инсон аралашуви рол ўйнаганми, улар ҳали аниқлай олишмади. Aйни пайтда ходимлар яна шундай ҳодиса рўй бермаслиги учун шикастланган корпусларни таъмирлашни ва қочиш мумкин бўлган жойларни маҳкамлашни бошладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter