Таълим фаоллари Трамп маъмуриятини судга беради

АҚШ таълим ташкилотлари уюшмаси мамлакат президенти маъмуриятини таълим вазирлигини тугатишга киришгани учун судга бермоқчи.
«Миллионлаб педагоглар, фуқаролар ҳуқуқлари учун курашчилар, мактаб ишчилари, ўқувчилар ва оилалар манфаатларини акс эттирувчи ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Трамп маъмуриятининг АҚШ таълим вазирлигини тугатишга ноқонуний уринишини тўхтатиш учун душанба куни судга даъво аризасини киритади», — дейилади Миллий таълим уюшмаси хабарида.
Уюшма маълумотларига кўра, вазирликнинг тугатилиши федерал идора (таълим вазирлиги)нинг дастурларига боғлиқ миллионлаб ўқувчилар, инглиз тили ўқитувчилари ва бошқа шахсларни хавф остига қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп 20 март куни АҚШ таълим вазирлигини тугатишни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter