Тамбаланмаган эшикдан бўри кириб келди...
Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Биково қишлоғида ҳовлига бўри кириб, икки итни ўлдирди ва бир кишини тишлаб олди.
YK-news.kz нашрининг Олтой тумани ҳокимлигига таяниб ёзишича, жонивор ҳовли дарвозасининг тамбаланмаган эшигидан кириб келган. «Чақирилмаган меҳмон»ни уй эгаси ҳайдаб чиқаришга уринади, бироқ бўри ҳовлида ишлаётган одамни тишлаб олади.
«Кейин бўри икки итни ўлдириб, қочиб кетди. Кейинроқ Биково қишлоғи аҳолиси мустақил равишда бўрининг изига тушиб, уни йўқ қилишди», - дея маълум қилган ҳокимлик.
Бўри ёлғиз бўлмаган бўлиши мумкин деган хавотир туфайли ҳудуддаги 10 нафар ўқувчи масофавий ўқитиш шаклига ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter