Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли афғон қўшиқчиси Ашраф Ғанига очиқ хат ёзди

Таниқли афғон қўшиқчиси Ашраф Ғанига очиқ хат ёзди

Таниқли афғон қўшиқчиси Фарҳод Дарё Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанига очиқ хат ёзган ва унда кескин гаплар билан мурожаат қилган.

«Қайси орган қуролли кучларга таслим бўлиш ва қуролларни топшириш ҳақида буйруқ берган? Яхши тайёрланган 3 минг кишилик қўшиннинг тарқалиб кетишида ким бош айбдор?», дея савол йўллаган қўшиқчи.

Унинг айтишича, республиканинг қулаши ҳарбий эмас, балки руҳий сабабдан бўлган, сотқинлик ва маълум гуруҳлар томонидан олдиндан режалаштирилган фитна туфайли енгилган. У Ашраф Ғанидан афғон халқи бошига тушган мусибатларни тушунтириб беришни талаб қилган.

«Сиз ўз ватанини севган уларнинг томоғига тўппонча ва ханжар тирашларига йўл қўйиб бердингиз, ўзингиз эса узоқдан жим томоша қилдингиз», деган Дарё собиқ афғон ҳукумати вакилларининнг ўлдирилиши ва қизлар учун мактабларнинг ёпилиши ҳақида ёзаркан.

Фарҳод Дарёнинг очиқ хати Ашраф Ғани Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган мурожаатига жавобан ёзилган. Ижтимоий тармоқларда афғон собиқ раҳбарининг аудиомурожаати тарқалган: «Афғонистон тарихнинг хавфли босқичида турибди. Ҳокимиятнинг монополлашуви вазиятни янада мураккаблаштиради», деган у.

Хонанда ушбу мурожаатга жавобан шундай ёзган: «Қайси жиноят ва гуноҳлар учун ҳаммани ва ҳамма нарсани бир кечада қанча пулга сотиб юборганингизни одамлар билишни истайди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг