Таниқли актёрнинг ўғли онасига қўл кўтарди
Голливуд актёри Николас Кейжнинг ўғли Уэстон Кейж ўз онаси Кристина Фултонга қўл кўтаргани учун полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Mirror хабар берди.
Манбага кўра, 33 ёшли Уэстон онасининг кўзини уриб кўкартирганидан сўнг Лос-Анжелесда ушланган. Буни полиция ҳам тасдиқлади.
Орадан кўп ўтмай Уэстон 150 минг доллар гаров эвазига озод этилди. Айтилишича, ўғилнинг бундай хатти-ҳаракатлари оила учун янгилик эмас, бироқ онасига қўл кўтаришгача бориб етишини ҳеч ким кутмаганди.
Кристина Фултон гувоҳлик беришича, бунгача ораларида ҳеч жанжал чиқмаган, аммо ўша куни Уэстонда руҳий зўриқиш кучли бўлган, у билан тортишиб қолиб, кейин қўл кўтарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter