Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли қўшиқчи АҚШ президентининг таклифини рад этди

Таниқли қўшиқчи АҚШ президентининг таклифини рад этди

Таниқли актриса, қўшиқчи, ди-жей, телебошловчи Перис Хилтон АҚШ президенти Жо Байденнинг таклифига рад жавобини берган. Бу ҳақда унинг ўзи айтиб берган.

Унинг айтишича, Байден ўтган ойда актрисани дунё етакчилари йиғиладиган базмга таклиф қилган, аммо поп қироличаси Бритни Спирснинг тўйи билан бир кунга тўғри келиб қолгани учун Хилтон Оқ уйни рад этган.

Бу ҳақда Перис Хилтон 2 июль куни берган интервюсида айтган.

Ўтган ойда Бритни Сем Асгарига турмушга чиққан. Хилтон ва Спирс қалин дугона бўлгани учун тўйда Перис ди-жейлик қилган. Тўйда, шунингдек, бошқа машҳурлар ҳам қатнашган: Мадонна, Дрю Берримор, Донателла Версаче, Селена Гомес.

Версаче, Хилтон, Спирс, Мадонна, Гомес, Берримор
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг