Тайванлик овчи қарийб 90 минг долларлик балиқ тутди

Тайванлик балиқчининг қармоғига улкан тунец илинди, деб хабар берди Need To Know.
48 ёшли Лин Ицзюн балиқни тутганидан сўнг ўзини «лотереяда жек-пот ютгандек» ҳис этганини айтди. Чунки унинг қармоғига биринчи марта бундай улкан балиқ илинди.
216 килоли балиқ қиймати 67 минг фунт стерлинг (тахминан 88 минг доллар)га етиши мумкин. Гарчи нарх ҳозирча тасдиқланмаган бўлса-да, балиқчи кимошди савдосида янада кўпроқ пул ишлашга умид қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter