Телефонсиз ва мусиқасиз «сокин юриш»лар урфга кираяпти(ми?)
Кейинги пайтларда хорижда, ижтимоий тармоқларда тез-тез «сокин юриш»лар трендга чиқди ва бу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Хўп бу «сокин юриш»лар нима учун интернет фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинмоқда. Бу аслида оддий сайрга ўхшайди, лекин битта муҳим фарқ бор – пиёда юрган одам уни чалғитиши мумкин бўлган барча гаджетларни уйда қолдириши керак. Яъни, телефонсиз, қулоқчинларсиз ва ҳеч қандай мусиқа эшитмасдан сайр қилиш. Чунки бундай сайрни унутганимизга анча бўлди. Бундай сокинликдаги сайрдан мақсад бизни табиий муҳитда ўраб турган товушларни тинглашимиз керак, хоҳ у парк ёки ҳатто тинч бўлмаган шаҳар кўчаси бўлсин. Қачон шундай сайрни амалга оширганингизни бир эслаб қўринг-чи.
Ахир сокин юришлар руҳий саломатликни яхшилашга ёрдам беради, ўзингиз ва атрофингиздаги дунё ўртасидаги алоқа ҳақида хабардорликни оширади.
Ушбу тренд ҳақида фикрлар иккига бўлинган. Баъзи одамлар ҳақиқатан ҳам «сокин юриш» фойдали деб даъво қилишса, бошқалари наушникларда севимли мусиқаси бўлмаса, улар албатта тушкунликка тушиши мумкинлигини иддао қилишмоқда. Кекса авлод вакиллари эса бу янги мода эмаслигини киноя билан таъқидлашмоқда. Тахминан 20-30 йил олдин ҳамма шундай юрган ва бу одатий ҳол эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter