Temu онлайн-дўкони Қирғизистонда иш бошламоқчи

Temu Қирғизистон Республикасида рўйхатдан ўтиш ва маҳаллий қонунлар асосида фаолият юритиш ниятида.
Хабар қилинишича, Қирғизистон Давлат солиқ хизматида Temu платформаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган.
«Асосий муҳокама мавзуси платформани рўйхатдан ўтказиш ва унинг Қирғизистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фаолияти ҳақида бўлди. Иштирокчилар электрон тижоратни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан фикр алмашдилар ва онлайн савдоларда солиқ шаффофлигини таъминлашга қаратилган ўзаро ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар», – деб ёзади «Kg24» ўз манбалрига таяниб.
Таъкидланишича, Temu Қирғизистон қонунчилигига риоя қилишга қизиқиш билдирган ва ўз фаолиятини мамлакатда расман рўйхатдан ўтказиш ниятини тасдиқлаган.
Маълумот учун, Temu –Хитойнинг машҳур онлайн-дўкони бўлиб, платформа PDD Holdings таркибига кирувчи Whaleco Technology Limited томонидан бошқарилади.
Бир муддат олдин эса Евроиттифоқ «Тemu»ни ноқонуний ва хавфли маҳсулотлар сотишда айблаб, платформада истеъмолчилар учун ноқонуний ва хавфли маҳсулотлар мавжудлиги, фойдаланувчилар етарлича ҳимояланмагани ҳамда махфий харидорлар орқали ўтказилган текширувлар мавжуд муаммоларни тасдиқлаганини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Тemu» платформаси жорий йилнинг 20 мартидан эътиборан Ўзбекистонда блокланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter