Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тибетда жуда кучли зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

Тибетда жуда кучли зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

Фото: Anadolu Ajansi

Тибетда кучли зилзила содир бўлди. Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, камида 16 киши ҳалок бўлган ва 46 киши жароҳатланган, улардан 11 нафари оғир аҳволда.

​Кеча маҳаллий вақт билан соат 22:33 да 7,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Хитой зилзила тармоғи марказининг маълумотларига кўра, зилзила Нагчу округида 10 километр чуқурликда содир бўлган.

Эпицентр Тибет пойтахти Лхасадан тахминан 400 километр узоқликда бўлган.

​Эпицентрга энг яқин қишлоқларда турар-жой бинолари деворларида чуқур ёриқлар пайдо бўлди. Аҳоли кўчаларда тўхтаб турган машиналарда бошпана излади.

​Маҳаллий ҳокимият зарарни баҳоламоқда ва чекка ҳудудларда қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг