Цюрих ҳайвонот боғида йўлбарс 55 ёшли аёлни ғажиб ташлади
Шанба куни Цюрих ҳайвонот боғи ходими амур йўлбарси ҳужуми натижасида олган ҳалокатли жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда «Le Matin» хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, йиртқич ҳайвон вольерда 55 ёшли аёлга ҳужум қилган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар йўлбарсни чалғитиб, аёлни вольердан чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Бироқ шифокорлар ҳар қанча уринишмасин, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишолмади.
Полиция тергов ҳаракатларини бошлаб юборди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари йўлбарс билан аёл нима учун бир вақтда вольерда бўлиб қолганини аниқлашмоқчи.
Ҳодиса гувоҳига айланган ҳайвонот боғи ходимлари ва ташриф буюрувчилар учун психологик ёрдам гуруҳлари ташкил этилди.
Ҳозирда Цюрих ҳайвонот боғида 4-5 ёшлардаги иккита амур йўлбарси бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter