Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тик Ток жосуслик қилганини тан олди

Тик Ток жосуслик қилганини тан олди

Тик Токъга эгалик қилувчи Хитойнинг БйтеДанsе компаниясида ўтказилган ички тергов ижтимоий тармоқ ходимлари ўз фаолиятини ёритаётган журналистларни жосуслик қилиш учун аккаунт маълумотларидан фойдаланганини тасдиқлади, деб ёзади Тҳе Нев Ёрк Тимес..

БйтеДанsе бош маслаҳатчиси Эрич Андерсен ходимларга электрон почта орқали ташқи юридик фирма томонидан ўтказилган тергов натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, ёзда БйтеДанsе ходимларининг хатти-ҳаракатларини мониторинг қилиш учун масъул ходимлари ички маълумотлар ва компания ҳужжатларининг сизиб чиқиши манбаларини аниқлашга ҳаракат қилишган. Бунинг учун улар БуззФеед ва Финанsиал Тимесъдан бир қанча америкалик журналистларнинг ИП-манзилларига кириб, улар Тик Токъда кимдир билан алоқада бўлганлигини аниқлашга ҳаракат қилишган.

Америsан Форбес нашрининг таъкидлашича, яна икки журналист БйтеДанsе кузатуви нишонига тушган, бироқ компания бу журналистлар жабрланмаганлигини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, БйтеДанsе компаниясининг ноқонуний кузатувни ташкил қилган тўрт нафар ходими ҳам ишдан бўшатилган.

Тик Ток раҳбарияти Хитой ҳукумати билан яқин алоқадорликда бир неча бор айбланган. АҚШ Конгресси расмийларга дастурни иш смартфонларига юклаб олишни тақиқламоқчи. Тегишли қонун лойиҳаси яқин кунларда кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг