Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Титаник»да ҳалок бўлган миллионернинг олтин соати рекорд нархда сотилди

«Титаник»да ҳалок бўлган миллионернинг олтин соати рекорд нархда сотилди

Фото: Bild

Лондондаги кимошди савдосида «Титаник» кемасида ҳалок бўлган миллионер Жон Жейкоб Асторга тегишли олтиндан ясалган чўнтак соати 1,4 млн еврога сотилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Фожиадан 112 йил ўтиб сотувга қўйилган соат энг яхши таклифни киритган (1,175 млн фунт стерлинг (1,4 млн евро) америкалик хусусий коллекционер ихтиёрига ўтди.

Жон Жейкоб Астор таниқли тадбиркор, ихтирочи ва ёзувчи, «Титаник» кемасига чипта сотиб олган энг бой одамлардан бири бўлган. Унинг кемадаги сўнгги лаҳзалари таъсирчан ва сирли: охирги марта уни кема музтоғ билан тўқнашиб чўкишни бошлаганида сигарет чекиб туришганида кўришган.

Гувоҳларга кўра, у рафиқаси Мадленнинг қутқарув қайиғига ўтиб олишига кўмаклашган, хотини омон қолган. Бироқ ўзи ҳалок бўлган, унинг жасадини Шимолий Атлантика сувларидан чиқариб олишган, ёнида ўша қимматбаҳо соати ҳам бўлган.

Машъум фожиа гувоҳи саналмиш ушбу соат ҳашамат ва бойлик ўткинчи эканига бир мисолдир — Жон Жейкоб Астор атиги 47 йил умр кўрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг