Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тихановская Беларусдаги воқеаларга Россия аралашуви эҳтимолидан хавотирда

Тихановская Беларусдаги воқеаларга Россия аралашуви эҳтимолидан хавотирда

Фото:«DW»

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская Кремлнинг мамлакатдаги воқеаларга аралашуви эҳтимолидан хавотир билдирди.

Унинг айтишича, амалдаги президент Лукашенко расмий Москва билан яхши алоқаларга эга. Аввалроқ, РФ раҳбари Путин Беларусда вазият ёмонлашса, махсус резерв кучлар тайёрлигини билдирганди. 

Тихановскаянинг фаразига кўра, мамлакатдаги намойишлар тугамайди ва узоқ давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни бўлган президент сайловларида Тихановская 10 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Расмий статистика бўйича Александр Лукашенко 80 фоиз овоз олди.

Шундан сўнг мамлакатда намойишлар авж олди. Литвага кетишга мажбур бўлган Тихановская мухолиф Мувофиқлаштирувчи кенгашни тузди. Беларусда кенгашнинг аъзолари қамоққа олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг