Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тихановская: «Лукашенко ҳокимиятни топширса шахсий хавфсизлиги кафолатланади»

Тихановская: «Лукашенко ҳокимиятни топширса шахсий хавфсизлиги кафолатланади»

Беларусь мухолифати етакчиси, собиқ президентликка номзод Светлана Тихановская республика президенти Александр Лукашенкони президентликдан истеъфога чиққан тақдирда шахсий хавфсизлиги кафолатланишини айтиб ўтди.

«Шахсий хавфсизлигини қўриқловчилар билан таъминланган уй – бўлди», - дейди Тихановская, Лукашенконинг ўз лавозимини тарк этганда шахсий хавфсизлиги кафолатланиши бўйича саволига жавобан.

Сешанба куни Тихановская билан бўлиб ўтган суҳбат украиналик журналист Дмитрий Гордон  томонидан YouTube каналига жойлаштирилган.

Мухолифатдаги сиёсатчининг сўзларига кўра, бундай кафолатлар Беларусь расмийлари билан «музокаралар натижасида ҳал этилиши керак».

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 9 августда Белоруссияда бўлиб ўтган сайловларда Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплаб олтинчи марта ғалаба қозонди. Шундан сўнг Минскда ва минтақа бўйлаб намойишлар бошланди.

Намойишлар пайтида хавфсизлик кучлари махсус воситалар ва жиҳозлардан фойдаланганлар. Расмийлар учта намойишчининг ўлимини расман тасдиқлашган.

Ҳозирда Белорусияда Тихановская ташаббуси билан тузилган оппозиция координацион кенгашининг бир қатор аъзоларига қарши жиноий ишлар қўзғатилган. Сайловдан сўнг Литвага жўнаб кетган Тихановская экстремистик ҳамжамият тузиш ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш бўйича жиноий ишда айбланмоқда; у Беларусь ва Россияда давлатлараро қидирувга берилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг