Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон: зилзила оқибатида бир бола ҳалок бўлди, юзга яқин уй вайрон бўлган

Тожикистон: зилзила оқибатида бир бола ҳалок бўлди, юзга яқин уй вайрон бўлган

Тожикистонда бугун, 14 апрелга ўтар кечаси ҳам 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди.

Қайд этилишича, ер силкинишлари Рашт шаҳридан 23 км узоқликда қайд этилган. Зилзила эпицентри 5 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маъдумот берилмади.

Бир кун аввал, 13 апрел куни Тожикистонда уч марта зилзила қайд этилган эди. Уларнинг эпицентрлари вилоят маркази Рашт шаҳри яқинида, мамлакат пойтахти Душанбедан 180 км шарқда жойлашган.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, куннинг биринчи зилзиласи маҳаллий вақт билан 09:24 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 5,8 ни ташкил этди. Бу қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳудудига таъсир қилгани, Тошкент шаҳрида 2 балллик ер ости нуқталари сезилгани қайд этилди.

Куннинг иккинчи зилзиласи маҳаллий вақт билан 12:14 да содир бўлди. Зилзила магнитудаси 4,2 ни ташкил этган. Эпицентр Рашт шаҳридан 40 км шарқда жойлашган.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг инқирозни бошқариш маркази 13 апрель кунги ер силкиниши оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлганини хабар қилди.

Шунингдек, бугунги ҳолатга кўра, зилзила сезилган ҳудудларда жами 94 та уй вайрон бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг