ОАВ: Тожикистонда Москва теракти айбланувчиларининг яқинлари сўроқ қилинмоқда
Россиянинг РИА Новости агентлиги маълумотига кўра, Тожикистонда «Крокус Сити Холл» теракти бўйича айбланаётганларнинг яқинлари сўроқ қилинмоқда.
Душанбеда Крокусдаги ҳужум бўйича айбланувчиларнинг қариндошлари билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости Тожикистон хавфсизлик кучларидаги манбага асосланиб.
«Крокус Сити Холл»га қилинган ҳужумда айбланиб ҳибсга олинганларнинг етти нафари Тожикистон фуқароларидир. Саккизинчиси Қирғизистонда туғилган, Москва Басманний суди уни сешанба куни тергов изоляторига жўнатган.
РИА Новости агентлигининг аноним суҳбатдоши айтишича, Тожикистон президенти Раҳмон Душанбедаги жараённи шахсий назоратига олган.
Душанба куни Россияда суд яна уч кишини — икки ака-ука ва уларнинг отасини ҳибсга олди. Терактда гумон қилинганлар ака-укалардан биридан машина сотиб олган.
Аввалроқ теракт иштирокчиларини қандай жазо кутаётгани айтилганди.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин холис текширув ўтказиш ва буюртмачиларни топишни буюрганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter